“Ташаббусли бюджет”нинг 1-мавсуми доирасида лойиҳаларга овоз бериш босқичи якунланди.
“Очиқ бюджет” порталида “Ташаббусли бюджет” жараёнининг 2025 йилги 1 мавсуми ғолиб лойиҳалари эълон қилинди. Жараёнларда мамлакати бўйлаб жами 10 млн 450 мингта овоз берилди.
Овоз бериш жараёни якунларига кўра, 3,2 трлн сўмлик 2 369 та лойиҳа ғолиб деб топилди.
Шу билан бирга, Қува туманида фуқаролар мажбурий овоз тўплашга жалб этилиши ҳолати қайд этилгани сабабли мажбурий овоз тўпланган лойиҳаларга аниқлик киритилмоқда, ўрганиш натижаларига кўра, мазкур туман бўйича ғолиб лойиҳалар қўшимча равишда эълон қилинади.
Ғолиб бўлган лойиҳалар билан шу ерда танишишингиз мумкин.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.