«Тонировка 0,5 балл, қарама-қарши йўналиш 2 балл» — қоидабузарликлар учун жарима баллари эълон қилинди — қонун лойиҳаси

"Тонировка 0,5 балл, қарама-қарши йўналиш 2 балл" — қоидабузарликлар учун жарима баллари эълон қилинди — қонун лойиҳаси

Ҳукумат йўл ҳаракати қоидабузарликларини 12 баллик тизимда баҳолаш тўғрисида қарор лойиҳасини муҳокамага қўйди. Бир йил давомида қоида бузмаганлар рағбатлантирилади.

Белгиланишича, мазкур тизимнинг босқичма-босқич жорий этилишини таъминлаш мақсадида, жарима баллари транспорт воситаларини бошқарган ҳайдовчиларга нисбатан фақат Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари томонидан расмийлаштирилган маъмурий баённомалар асосида ҳисобланади.

Йўл ҳаракати қоидабузарликлари учун жарима баллари Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг ягона автоматлаштирилган ахборот тизими “E-jarimaball” модули орқали инсон омилисиз автоматлаштирилган тартибда ҳисоблаб борилади.

Ўн икки ой мобайнида йўл ҳаракати қоидаларини бузмаган транспорт воситалари ҳайдовчиларига рағбатлантириш тариқасида, кейинги даврда йўл ҳаракати қоидаларини биринчи марта бузганлиги учун биринчи жарима бали ҳисобланмайди.

Ҳайдовчиларнинг охирги ҳуқуқбузарлиги учун жарима бали ҳисобланган вақтдан бошлаб, улар олти ой давомида йўл ҳаракати қоидабузарликларига доир бошқа ҳуқуқбузарлик содир этмаган тақдирда, унинг умумий жарима балларидан икки жарима бали айириб ташланади. Агар ҳайдовчилар жарима балларининг умумий миқдори икки жарима балидан кам бўлган тақдирда, барча жарима баллари айириб ташланади ҳамда жарима балларини ҳисоблаш муддати биринчи ҳуқуқбузарлик содир этилган вақтдан янгидан бошланади.

Транспорт воситалари ҳайдовчилари-нинг йўл ҳаракати қоидаларини бузганликлари учун тўплаган ҳар бир баллари ҳақида, уларнинг мобиль алоқа воситаларига бу ҳақда “SMS” хабар юбориш орқали огоҳлантирилади.

Қуйида жарима баллари билан таниши мумкин:

«Тонировка 0,5 балл, қарама-қарши йўналиш 2 балл» — қоидабузарликлар учун жарима баллари эълон қилинди — қонун лойиҳаси
«Тонировка 0,5 балл, қарама-қарши йўналиш 2 балл» — қоидабузарликлар учун жарима баллари эълон қилинди — қонун лойиҳаси
Лойиҳа 2025 йил 4 апрелга қадар муҳокамада бўлади. Ушбу ҳавола орқали кириб, муҳокамада иштирок этиш мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.