ЖКга киритилган ўзгаришга кўра, жарима ёки 5 йилдан 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоси қўлланилади.
Қонунга кўра, шахснинг оммавий тартибсизликлар содир этиш мақсадида ўқувдан ўтиши, шу жумладан оммавий тартибсизликларни содир этиш билимини, амалий маҳоратини ва кўникмаларини эгаллаши, ўқув чоғида қурол-яроғ, портлатиш қурилмалари, портловчи, заҳарловчи, атрофдагилар учун хавф туғдирадиган бошқа моддалар ва буюмлар билан муомала қилиш усулларини ўрганиши —
БҲМнинг 300 бараваридан 600 бараваригача миқдорда жарима ёки 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 5 йилдан 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши белгиланди.
Шунингдек, ушбу жиноятни содир этган шахс, агар у ўқувдан ўтганлиги тўғрисида ҳокимият органларига ихтиёрий равишда хабар қилса, содир этилган жиноятни фош қилишга ёки бундай ўқувдан ўтган, ўқувни амалга оширган, ташкил этган ёхуд молиялаштирган бошқа шахсларни, шунингдек ўқув ўтказилган жойни аниқлашга фаол кўмаклашса ва агар унинг ҳаракатларида жиноятнинг бошқа таркиби мавжуд бўлмаса, жиноий жавобгарликдан озод қилиниши белгиланди.
Маълумот ўрнида, ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.