«Свет» ва газ нархларининг ошиши 1 майга қадар кечиктирилди

"Свет" ва газ нархларининг ошиши 1 майга қадар кечиктирилди

Янги тарифлар аввал режалаштирилгани каби 1 апрелдан эмас, 1 майдан кучга киради.

Энергетика вазирлиги хабарига кўра, президент Шавкат Мирзиёев аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини ёқилғи-энергетика ресурслари билан ишончли тарзда таъминлаш, шунингдек, аҳоли ҳамда тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасига электр энергияси ва газ бўйича янги тарифларнинг кучга кириш муддатини кечиктириш топшириғини берди.

Янги тарифлар аввал режалаштирилгани каби 1 апрелдан эмас, 1 майдан кучга киради. 2024 йил 16 апрелдаги Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига буни назарда тутувчи ўзгартириш киритилади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.