Самарқандда биринчи “Марказий Осиё — Европа Иттифоқи” саммити муносабати билан шаҳарга кириш ва шаҳардаги айрим йўллар ёпилади.
Саммит кунлари хавфсизликни таъминлаш учун Самарқанд шаҳрининг қуйидаги кўчаларида транспорт воситаларининг ҳаракати вақти-вақти билан чекланади:
Ибн Сино;
Афросиёб;
Даҳбед;
Бўстонсарой;
Университет хиёбони;
Намозгоҳ;
Садриддин Айний;
Шабод;
Уста Умар Жўрақулов;
Регистон;
Беруний;
Мирзо Улуғбек.
Ушбу кўчаларда, истисно тариқасида, тез тиббий ёрдам ва фавқулодда вазиятлар бўлинмаларига ҳаракатланишга рухсат берилади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.