«Uzbekistan Airports» билан ўтказилган музокара давомида парвозларни ҳафтасига етти мартагача ошириш масаласи кўриб чиқилди.
Ташувчи мавжуд йўналишлар частотасини ҳафтасига етти мартагача ошириш масаласини кўриб чиқмоқда. Ҳозирда «China Southern Airlines» авиакомпанияси Тошкентдан Пекинга (ҳафтасига 4 марта) ва Тошкентдан Урумчига (ҳафтасига 5 марта) парвозларни амалга ошириб келмоқда. Шунингдек, «Uzbekistan Airports» компанияси Андижон, Наманган ва Фарғона аэропортларидан Хитой шаҳарларига янги йўналишларни очишни таклиф қилди.
«China Southern Airlines» — Гуанчжоу шаҳрида жойлашган хитой авиакомпанияси бўлиб, маҳаллий, минтақавий ва халқаро рейсларни таклиф этиб келмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.