Ўзбекистон 26 та замонавий Airbus ва Boeing самолётларини харид қилади

Ўзбекистон 26 та замонавий Airbus ва Boeing самолётларини харид қилади

Давлат раҳбари масъул идораларга турли йўналишлар бўйича парвозлар ва сайёҳлар сонини ҳисоблаб чиқиш бўйича топшириқ берди.

Шавкат Мирзиёевнинг Францияга ташрифда 14 та янги замонавий “Airbus” самолётини харид қилиш, яна 5 тасини ижарага олишга келишилди, “Boeing” компанияси билан 12 та самолёт олиб келиш бўйича музокара бошланди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар қилди.

Мутасадди вазирлик ва идораларга бу имкониятдан унумли фойдаланиб, қаерга нечта рейс қўйиш ва қанча сайёҳ олиб келишни ҳозирдан ҳисоб-китоб қилиш топширилди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.