Ишхонасида «гашиш» чекиб ўтиргани айтилган андижонлик амалдор ва унинг бошлиғи ишдан олинди

Ишхонасида "гашиш" чекиб ўтиргани айтилган андижонлик амалдор ва унинг бошлиғи ишдан олинди

Андижон вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бошқармаси бошлиғи ва унинг ўринбосари билан меҳнат шартномаси бекор қилинди.

Аввалроқ, Андижон вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари хизмат хонасида гиёҳвандлик воситасини истеъмол қилаётгани айтилган сурат ижтимоий тармоқда тарқалди. Шундан сўнг, ИИВ фотосуратдаги фуқародан 0,69 грамм гашиш моддаси мусодара қилинган. Суд-кимёвий экспертиза хулосасига кўра, модда гиёҳвандлик моддаси деб топилганини маълум қилди.

Андижон вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармасининг маълум қилишича, Андижон шаҳри Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими бошлиғи Д.У. ҳамда унинг ўринбосари С.Б. билан меҳнат шартномаси бекор қилинган.

Ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.