Тошкентда алиментдан қочиб юрган ота уйининг деворлари орасидан топилди

Тошкентда алиментдан қочиб юрган ота уйининг деворлари орасидан топилди

Уч нафар вояга етмаган фарзандлари таъминоти учун алиментдан қочиб юрган отага 15 сутка қамоқ жазоси тайинланди.

МИБ Тошкент шаҳар бошқармаси хабарига кўра, М.Улуғбек туманлараро судининг буйруғига асосан қарздор Н.Ҳ.дан ундирувчи Ш.Ҳ. фойдасига уч нафар вояга етмаган фарзандлари таъминоти учун 1/2 қисм миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Яшнобод туман бўлимига келиб тушган ва ижро иши қўзғатилган.

Қарздор ота 2024 йил апрель ойидан қидирувда бўлиб фарзандларини моддий таъминлашдан бўйин товлаб қочиб юрган.

Тезкор қидирув натижасида қарздор эркак уйининг ташқи девори ортидан топилиб, унга нисбатан тўпланган ҳужжатлар Ўзбекистон МЖтКнинг 47-1-моддасига асосан ЖИБ Яшнобод туман судига юборилган.

Суд қарорига асосан қарздорга нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинлангандан сўнг, қарздор эркакнинг қариндошлари томонидан 54 млн 562 минг сўм алимент қарзи тўлаб берилди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.