Қашқадарёда тарбиячи бехосдан қайнаган сувни тарбияланувчи боланинг пешонасига тўкиб қўйди

Қашқадарёда тарбиячи бехосдан қайнаган сувни тарбияланувчи боланинг пешонасига тўкиб қўйди

Бола шошилинч тез тиббиёт бирлашмасига олиб борилган. Прокуратура ҳолат юзасидан текширув ўтказмоқда.

Қашқадарё вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ахборот хизматининг маълум қилишича, Ғузор туман 4-ДМТТда тарбияланувчиларни ташқаридан ичкарига тушлик вақтига саф билан олиб кирилаётганда ДМТТда фаолият юритувчи Ш.Й. ҳамда тарбияланувчи Н.М.нинг тўқнашиши оқибатида қайнаган сув боланинг пешона чап ёноқ соҳаси қисмига тўкилган.

Мазкур ҳолат давомида ДМТТ ҳамшираси Ш.М. томонидан зудлик билан биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган. Шундан сўнг, тарбияланувчи Н.М.ни отаси чақиртирилиб, ДМТТ ходимлари иштирокида Ғузор туман шошилинч тез тиббиёт бирлашмасига олиб борилиб, зарурий чоралар кўрилган.

Бундан ташқари Тиббиёт бирлашмаси кузатув ва текширув ўтказгандан сўнг, тарбияланувчи ва отаси тиббиёт бирлашмасидан кетиб қолганини №554 маълумотномада келтириб ўтган.

Тарбияланувчи Н.М.нинг тиббий кўриклардан ўтказилиши унинг соғлигини тез тиклаши учун ўз ДМТТ масъуллар томонидан ҳам молиявий ёрдам кўрсатилган.

Ҳозирда ўз вазифасига совуққонлик билан қараган таълим ташкилоти масъул ходимларига таъсир чораси қўлланилиши юзасидан етарли ҳужжатлар тўпланиб хизмат текшируви ўтказилмоқда.

Бундан ташқари мазкур ҳолат юзасидан Ғузор туман Прокуратураси томонидан ҳам ўрнатилган тартиб асосида ўрганиш ишлари амалга оширилмоқда. Ўрганишлар якунига доир қўшимча ахборот берилади.

«Шунингдек, Қашқадарё вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ўз вазифасига совуққонлик билан қараган ёки меҳнат муносабатларини қўпол равишда бузган педагог шаънига доғ тушираётган ходим фаолиятини кескин қоралайди», — дейилади хабарда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.