Наманганда ҳужжатларсиз 360 та «iPhone 16 Pro Max» телефони аниқланди

Наманганда ҳужжатларсиз 360 та "iPhone 16 Pro Max" телефони аниқланди

Ҳайдовчи уни транспорт воситасининг салони ва юкхонасига яширган.

Бугун, 11 апрель куни соат 05:30 да «Наманган» ЙПХ масканида «Қамчиқ» довони ЙПХ отряди ходимлари томонидан Lacetti ҳайдовчиси тўхтатилган. А.М. исмли ҳайдовчи “Фарғона водийси — Тошкент" йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб кетаётган бўлган.

Наманганда ҳужжатларсиз 360 та «iPhone 16 Pro Max» телефони аниқланди
Транспорт воситасининг салони ва юкхонасини текшириш чоғида ҳеч қандай кузатув ҳужжатлари бўлмаган 360 та «iPhone 16 Pro Max» русумли телефон топилган.

Наманганда ҳужжатларсиз 360 та «iPhone 16 Pro Max» телефони аниқланди
"Ушбу ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилди”,- дейилади хабарда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.