Ўзбекистонлик ҳайдовчиларга ўтган йили содир этилган қоидабузарлик учун жарима келишни бошлади

Ўзбекистонлик ҳайдовчиларга ўтган йили содир этилган қоидабузарлик учун жарима келишни бошлади

Ҳолат юзасидан ИИВ ЙҲХХ ЖХД Матбуот хизмати UzNews.uzʼга маълумот берди.

Ҳайдовчиларга 9 ой аввалги содир этилган қоидабузарлик учун жарималар келаётгани айтилган хабар ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан ИИВ ЙҲХХ ЖХД Матбуот хизмати раҳбари Зойир Йўлдошев UzNews.uzʼга маълумот берди.

Унга кўра, йўл ҳаракати қоидасини бузган ҳайдовчига 365 кундан ўтган жарима солиш тўғрисидаги қарор ҳақида хабар келса уни тўламаслиги мумкин. Сабаби МЖтКда бир йил ичида содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун қарор қабул қилиниши белгиланган.

Йўл ҳаракати қоидабузарлигини содир этган ҳайдовчиларга 365 кун ичида хабар келса уни ижросини таъминлаш белгиланган. Яъни, 6-8 ва 9 ой олдинги содир этилган қоидабузарлик учун жарима солиш тўғрисидаги қарор ҳақида хабар келса уни ижросини таъминлаш талаб этилади.

Маълумот ўрнида, агарда содир этилган қоидабузарлик учун жарима солиш тўғрисидаги қарор 48 соат ичида келиши керак эди деган фикрлар бўлиши мумкин. Бу тадбиркорлар томонидан ўрнатилган камералар томонидан аниқланган қоидабузарликлар ҳақидаги хабар ЙҲХХга жўнатилиши керак.

Агарда тадбиркорлар томонидан ЙҲХХга 48 соатдан кечикиб жўнатилса у ҳолда содир этилган ўша қоидабузарлик ҳақидаги хабар қабул қилинмайди ва ҳайдовчиларга жарима солиш тўғрисидаги қарор ҳам юборилмайди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.