Миллий статистика қўмитаси мамлакат аҳолисининг ёш гуруҳлари бўйича таркибини эълон қилди.
Доимий аҳоли сонининг ёш гуруҳлари бўйича таркиби қуйидагича:
— меҳнатга лаёқатли ёшдан кичиклар – 12,1 млн киши (32,1 %);
— меҳнатга лаёқатли ёшдагилар – 21,1 млн киши (56 %);
— меҳнатга лаёқатли ёшдан катталар – 4,5 млн киши (11,9 %).
Маълумотга кўра, Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2 % га ошган.
Мамлакат аҳолиси 2025 йил бошидан буён 154,6 минг кишига кўпайган. 2025 йилнинг ҳар бир ойида ўртача 51,5 минг кишига, ҳар бир кунида эса ўртача 1,7 минг кишига кўпаймоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.