«Ural Airlines» авиакомпаниясининг Қарши – Москва рейси техник сабабларга кўра бекор қилинди

"Ural Airlines" авиакомпаниясининг Қарши – Москва рейси техник сабабларга кўра бекор қилинди

Ушбу рейс йўловчилари меҳмонхонага жойлаштирилган.

Россиянинг «Ural Airlines» авиакомпаниясининг Қарши – Москва йўналиши бўйича U62128 рейси техник сабабларга кўра бекор қилинди. Бу ҳақда Uzbekistan Airpots хабар қилди. Бортида 154 нафар йўловчи бўлган самолёт 14 апрель куни маҳаллий вақт билан соат 05:35 да ҳавога кўтарилиши керак эди.

Айни дамда ушбу рейс йўловчилари меҳмонхонага жойлаштирилди. Дастлабки маълумотларга кўра, йўловчилар "Ural Airlines”нинг бошқа рейсларида ўз манзилига жўнатилади.

«Парвоз ҳолати ҳақида батафсил маълумот олиш учун авиакомпания вакилига мурожаат қилиш мумкин»,- дейилади хабарда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.