«Нимаси янги? Ҳеч нарсаси, Road24 иловасини олишди, кўчиришди» — Road24 янги ишлаб чиқилган Safe Road иловаси ҳақида

"Нимаси янги? Ҳеч нарсаси, Road24 иловасини олишди, кўчиришди" — Road24 янги ишлаб чиқилган Safe Road иловаси ҳақида

Road24 ва ЙҲХХ ўртасидаги маълумотлар алмашинувчи батамом тўхтатилди. Энли янги илова иш бошлади. Road24 бунга норозилик оҳангида муносабат билдирди.

Бугун, 14 апрель куни Ички ишлар вазирлигининг Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати қоидабузарликларини текшириш ва жарималарни тўлаш учун Safe Road иловаси ишлаб чиқилгани ҳамда эндиликда мазкур иловани ишлатиш кераклигини маълум қилди.

Бунгача ҳайдовчилар томонидан фойдаланиб келинган Road24 билан ЙҲХХ ўртасидаги йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун белгиланган жарималар тўғрисида маълумот алмашинуви батамом тўхтатилгани ҳам маълум қилинди.

Road 24 мазкур баёнотдан норозилик сифатида ўз муносабатини билдирди.

«Янги илова қилдик дейишмоқда, лекин нимаси янги? Ҳеч нарсаси, Road24 иловасини олишди, кўчиришди. Янгилик, осонлик яратишни бизнинг жамоа жуда яхши билади. Road24 иловаси тез кунда янгиланади, сизлар учун янада қулай имкониятлар яратилади», — дейилади компания баёнотида.

Мазкур баёнотдан сўнг ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан кенг муҳокамалар бошланди. Фойдаланувчилар нима сабабдан бошқа илова яратилиб, Road24 батамом тўхтатилгани, икки илова ҳам ишлаши ва шунда рақобат бўлишини сўрашмоқда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.