Йил бошидан буён 700 нафардан ортиқ вояга етмаганлар жиноят содир этган

Йил бошидан буён 700 нафардан ортиқ вояга етмаганлар жиноят содир этган

Олий суд жиноят ишлари бўйича судларнинг жорий йил биринчи чорагидаги фаолияти тўғрисидаги маълумотларни эълон қилди.

Олий суд маълумотларига кўра, жорий йилнинг биринчи чорагида жиноят ишлари бўйича судлар томонидан 19 646 нафар шахсга нисбатан 15 681 та жиноят иши кўриб чиқилган.

Шу билан бирга, 108 нафар шахс оқланди ва реабилитация қилинди, судланганлар сони 15 369 нафарни ташкил этди, шундан 4764 нафар шахсга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш ва 10 319 нафар шахсга нисбатан бошқа жазо турлари тайинланди, 286 нафар шахс шартли ҳукм қилинди.

Судланганларнинг 13 611 нафари эркаклар, 1708 нафари аёллар, 6066 нафари ёшлар (шу жумладан, 702 нафари вояга етмаганлар) ва 601 нафари 60 ёшдан ошган шахслар.

Озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланганлиги муносабати билан 2042 нафар шахс суд залида қамоқдан озод қилинди, 8181 нафар шахс жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди, 2746 нафар шахсга тайинланган жазо енгилроғи билан алмаштирилди ва 3765 нафар шахсга нисбатан дастлабки тергов органлари томонидан асоссиз қўйилган моддалар айбловдан чиқарилди ёки қайта малакаланди.

Кафолат хатлари асосида 27 нафар шахсга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланган. Ярашув институтининг самарали қўлланилиши натижасида 3429 нафар шахс жиноий жавобгарликдан озод этилди. 2 минг 706 нафар шахсга нисбатан 2 минг 64 та жиноят иши апелляция тартибида кўриб чиқилган. 92 нафар шахсга нисбатан биринчи инстанция судларининг ҳал қилув қарорлари бекор қилиниб, 825 нафар шахсга нисбатан суд қарорлари ўзгартирилди.

1523 нафар шахсга нисбатан 1330 та жиноят иши кассация тартибида кўриб чиқилди. 115 нафар шахсга нисбатан биринчи инстанция судларининг ҳал қилув қарорлари бекор қилиниб, 475 нафар шахсга нисбатан суд қарорлари ўзгартирилди.

1598 нафар шахсга нисбатан 1360 та жиноят иши тафтиш тартибида кўриб чиқилди. 46 нафар шахсга нисбатан қуйи инстанция судларининг ҳал қилув қарорлари бекор қилиниб, 268 нафар шахсга нисбатан суд қарорлари ўзгартирилди.

Олий суднинг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан 286 нафар шахсга нисбатан 240 та жиноят иши тафтиш тартибида кўриб чиқилди. 58 нафар шахсга нисбатан чиқарилган қуйи суд қарорлари бекор қилиниб, 87 нафар шахсга нисбатан чиқарилган суд қарорлари ўзгартирилди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.