600 га яқин фуқаролар Саудия Арабистонида оч ва ётоқсиз қолиб кетишган.
53 та туристик хизмат кўрсатувчи субъектлар фаолияти тўхтатилди.
“Тур фирмалар ўзининг зиммасидаги вазифаларни тўлақонли бажармаганлиги учун кўп фуқароларимиз сарсон бўлиб, ўша жойларда неча кунлаб оч ва ётоқсиз қолиб кетишди”,- дейди Мусулмонлар идораси раиси ўринбосари Зайниддин Эшонқулов.
Ўзбекистон Республикасидан зиёрат мақсадида Саудия Арабистонига кетиб, тадбиркорларнинг ноқонуний хатти-ҳаракатлари ортидан оғир аҳволда қолиб кетган жами 580 нафар фуқаролар чартер рейс орқали Ўзбекистонга олиб келинган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.