Наманганда ёш бола ўз онасини калтаклади — видео

Наманганда ёш бола ўз онасини калтаклади

Вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳолат юзасидан маълумот берди.

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Наманганда ёш бола ўз онасини калтаклагани акс этган видео тарқалди. Наманган вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси Ахборот хизматининг хабар қилишича, ҳолат бўйича Давлатобод туман ички ишлар бўлими, туман ҳокимлиги, мактабгача ва мактаб таълими бўлими ҳамда маҳалла фуқаролар йиғини вакиллари томонидан ўрганиш ишлари олиб борилган.

Аниқланишича, ҳолат Давлатобод туманидаги 80-умумтаълим мактаби ўқувчиси иштирокида содир бўлган.

Ўқувчининг онаси ва бувиси томонидан унга нисбатан қилинган қўпол ҳаракат ва ҳақоратларга бардош бера олмасдан, у стресс таъсирида куч ишлатган.

«Она ва вояга етмаган шахс билан профилактик суҳбатлар ўтказилиб, томонлар яраштирилди. Уларга нисбатан огоҳлантириш чоралари кўрилиб, келгусида бундай ҳолатларнинг олдини олиш бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди. Тегишли мутасадди органлар томонидан доимий назорат ўрнатилганлиги билдирилади», — дейилади хабарда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.