Ўзбекистонда йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарима баллари тизимини ишга тушириш кечиктирилмоқда

Ўзбекистонда йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарима баллари тизимини ишга тушириш кечиктирилмоқда

1 майдан ишга туширилиши режалаштирилган жарима баллари бекор қилинмоқда. Тизимни қўллаш тартиби тасдиқланиш босқичида бўлиб, норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилингандан кейингина жорий этилади.

Аввалроқ Ўзбекистонда 1 майдан бошлаб йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарима баллари ҳисоблаш тизими ишга туширилиши режалаштирилаётгани ҳақида хабар берилган эди.

Бироқ, ЙҲХХ матбуот котиби Зойир Йўлдошевнинг маълум қилишича, жарима баллари тизими шу санадан эътиборан кучга кирмайди.

«Жарима балларини ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжат белгиланган тартибда ишлаб чиқилмоқда. Шу боис, тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинганидан сўнг, йўл ҳаракати қоидабузарликлари учун бериладиган жарима балларининг ҳисобланиш муддати ва тартиби аниқ белгиланади,» — деб ёзди у Телеграм-каналида.

Эслатиб ўтамиз, жарима баллари биринчи ҳуқуқбузарлик содир этилган кундан бошлаб бир йил давомида ҳисобланади. Бир йил ўтгач, жарима баллари автоматик равишда бекор қилинади.

Агар ҳайдовчи йил давомида 12 баллдан ортиқ жарима тўпласа, охирги содир этган қоидабузарлиги учун қўшимча жазо сифатида транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинади. Бошқарув ҳуқуқидан маҳрум қилиш муддати 6 ойдан кам бўлиши мумкин эмас.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.