Пойтахт ўртача иш ҳақи даражаси бўйича етакчиликни сақлаб қолмоқда, бу кўрсаткич аксарият вилоятларга қараганда икки баравар юқори.
Энг юқори кўрсаткичлар Тошкент шаҳрида сақланиб қолмоқда 9,88 млн сўм, бу бошқа ҳудудларга нисбатан қарийб 2 баробар кўпдир. Тошкент шаҳридан кейинги ўринларда Навоий вилояти 7,3 млн сўм ва Тошкент вилояти 5,4 млн сўм. Қолган ҳудудларда бу кўрсаткич 4 млн сўмдан 4,8 млн сўмгача ўзгариб туради.
Ушбу даврда иқтисодий фаолият турлари бўйича ўртача ойлик иш ҳақининг энг юқори кўрсаткичи яна банк, суғурта, лизинг ва кредит-воситачилик фаолиятида 15,84 млн сўм ҳамда ахборот ва алоқа соҳасида 14,81 млн сўмни ташкил этди.
Таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳаларида ҳамон ўртача ойлик иш ҳақининг энг паст даражаси кузатилмоқда мос равишда 4 млн сўм ва 3,6 млн сўм, бу республика ўртача даражасидан паст.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.