Тошкентда автомобиль ўғирлашда гумонланган судя муддатидан олдин ваколатларидан маҳрум этилди

Тошкентда автомобиль ўғирлашда гумонланган судя муддатидан олдин ваколатларидан маҳрум этилди

Тошкент шаҳар Миробод туман суди судяси ўз аризасига кўра ва Судялар одоби кодексини бузганлиги учун ваколатидан маҳрум этилди. Хизмат текширувидан сўнг қарор қабул қилинди.

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Миробод туман суди судяси Р.Р. маст ҳолда автомашинани олиб қочгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Судялар олий кенгашида Судялар одоби кодекси асосида хизмат текшируви ўтказилди. Текширув якуни бўйича хулоса Тошкент шаҳар судлари судялари малака ҳайъатида кўриб чиқилди.

Қабул қилинган қарорга кўра, судя ўз аризасига кўра ва Судялар одоби кодекси талабларини бузганлиги учун лавозимидан озод этилди. Унинг ваколати муддатидан олдин тугатилди.

Шунингдек, Судялар олий кенгашида ҳодисага алоқадорлиги айтилаётган бошқа судяларнинг ҳаракатлари ўрганилаётгани маълум қилинди. Уларга оид материаллар тегишли малака ҳайъатларига кўриб чиқиш учун топширилди.

«Судялар тўғрисида»ги ва «Ўзбекистон Республикаси Судялар олий кенгаши тўғрисида»ги қонунларга кўра, кенгашнинг ўзи судяларга нисбатан тўғридан-тўғри интизомий жазо чораларини қўллаш ваколатига эга эмас. Ушбу масалалар малака ҳайъатлари ваколатига киради. Кенгаш фақат ушбу ҳайъатлар томонидан қабул қилинган қарорлар устидан шикоятларни кўриб чиқади," — дея таъкидлади Судьялар олий кенгаши.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.