Тошкент-Урганч авиа йўналишида бир ҳафта олдин чипта қолмайди, нархи қиммат — Шавкат Мирзиёев

Тошкент-Урганч авиа йўналишида бир ҳафта олдин чипта қолмайди, нархи қиммат — Шавкат Мирзиёев

Давлат раҳбари қатновларни 2 карра оширишни ва поездлар таркибига қўшимча вагон улаб, йўловчи ташишни 1,5 баробарга кўпайтиришни таъкидлади.

Давлат раҳбари қатновларни 2 карра оширишни ва поездлар таркибига қўшимча вагон улаб, йўловчи ташишни 1,5 баробарга кўпайтиришни таъкидлади.

Бугун, Президент раислигида Хоразм вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор вазифаларига бағишланган йиғилиш ўтказилмоқда.

Йиғилишда маҳаллий рейсларнинг 95 фоизи «Ҳаво йўллари» ва «Силк авиа» авиакомпанияларига тўғри келиши, қолган 14 та рейсни 4 та маҳаллий авиакомпания амалга ошираётганлиги таъкидланди.

«Сабаби, ички рейслар жозибадор эмаслиги учун хусусий компаниялар асосан хорижга қатнаяпти. Ички бозорда рақобат бўлмагани учун, Тошкент-Урганч йўналишида бир ҳафта олдин чипта қолмайди, нархи қиммат. Бу ҳолатда хорижий турист у ёқда турсин, маҳаллий сайёҳлар ҳам бошқа давлатга боришни афзал кўради»,- деди Президент.

Шу муносабат билан мутасаддиларга хусусий компанияларни жалб қилиб, Тошкентдан Урганчга қатновларни 2 карра ошириш топширилди.

Барча резидент компанияларга ички рейсларни субсидиялаш бўйича қарор ишлаб чиқиб, киритиш вазифаси қўйилди.

Шунингдек, дам олиш кунлари поездлар таркибига қўшимча вагон улаб, йўловчи ташишни 1,5 баробарга кўпайтириш топширилди.

https://t.me/Press_Secretary_Uz/5659

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.