Янги авиақатнов Остона ва Самарқандни Туркистон орқали боғлайди.
Қайд этилишича, ушбу йўналишнинг ишга туширилиши Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳаво қатновини мустаҳкамлаб, Марказий Осиёнинг тарихий ҳудудлари ўртасида маданий ва туристик алмашинув учун ноёб имкониятларни очади.
Йўналиш Қарағанди ва Кўстанай йўловчилари учун ҳам мавжуд бўлиб, Қозоғистоннинг минтақалари билан Самарқанд ўртасида қулай алоқани таъминлайди.
“Остона, Туркистон ва Самарқанд ўртасидаги қулай парвозлар йўловчилар ва меҳмонларга тарих ва анъаналар оламига шўнғиш учун ноёб имконият яратади”, — деди Qazaq Air бошқаруви раиси вазифасини бажарувчи Адилбек Умралиев.
Парвозлар ҳафтасига икки марта — пайшанба ва якшанба кунлари амалга оширилади. Бир томонга авиа-чипталар нархи $79 дан, бориб–келиш эса $162 дан бошланади.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг баҳорида ушбу авиакомпания Туркистон – Самарқанд – Туркистон йўналишида мунтазам парвозлар учун рухсат олган эди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.