Ноқонуний сақланаётган ҳайвонларнинг бир қисми белгиланган тартибда сақлаш учун Тошкент шаҳар ҳайвонот боғига топширилди.
Унга кўра, Экология вазирлиги давлат инспекцияси ва Бош прокуратура маълумотларига кўра, ўрганишлар давомида Тошкент вилояти ҳамда шаҳар ҳудудидаги питомниклар ҳамда ёввойи ҳайвонларни тутқунликда сақлаш жойларида 9 турдаги 80 дан ортиқ сут эмизувчи ҳайвонлар ва паррандалар, жумладан, 4 дона Африка шерлари рухсатномадан ташқари, ноқонуний сақлаб келинаётганлиги аниқланди. Бу ҳақда Экология вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
«Ушбу ҳайвонларнинг бир қисми белгиланган тартибда сақлаш учун Тошкент шаҳар ҳайвонот боғига топширилди. Ўрганиш ишлари давом эттирилмоқда,» дейилади хабарда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.