Талабалар томонидан ЙТҲ, ўғрилик ва гиёҳвандлик жиноятлари энг кўп содир этилган. Талабалари жиноят содир этиш бўйича транспорт университети етакчилик қилди.
Шулардан 179 нафари давлат, 140 нафари нодавлат, 16 нафари эса хорижий ОТМларда таҳсил олаётганлар бўлган.
Тошкент давлат транспорт университети 27 нафар;
Техника университети 21 нафар;
Миллий университет 20 нафар;
Тошкент давлат иқтисодиёт университети 19 нафар;
Юридик университет 12 нафар.
Нодвалат олийгоҳлар эса:
ISFT 23 нафар;
Алфраганус 21 нафар;
Кимё халқаро университети 20 нафар.
Талабалар томонидан энг кўп ЙТҲ (72 та), ўғрилик (57 та), гиёҳвандлик (46 та), тан жароҳати (41 та), безорилик (24 та), босқинчилик (11 та), қотиллик (5 та), номусга тегиш (2 та) жиноятлари содир этилган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.