Бугунги кунда 300 га яқин фуқароларимиз Украинада бўлиб турибди — Абдулазиз Камилов

Бугунги кунда 300 га яқин фуқароларимиз Украинада бўлиб турибди — Абдулазиз Камилов

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Украинада айни дамда 300 га яқин Ўзбекистон фуқароси қолаётганини маълум қилди. У Украинадан эвакуация қилиш жараёни фуқароларни Сурия, Ироқ ва Афғонистондан ватанга қайтаришдан енгил бўлмаганини таъкидлади.

ТИВ раҳбари Абдулазиз Камилов пайшанба куни Сенатнинг ялпи мажлисида Украина билан боғлиқ можароларнинг Ўзбекистонга таъсирини юмшатиш ҳақида сўзлар экан, шу вақтгача 6 минг нафарга яқин Ўзбекистон фуқароси ватанга қайтарилгани, яна 300 нафарга яқини ушбу мамлакатда қолаётганини маълум қилди.

«Улар билан мулоқотдамиз, ҳаммаларига ёрдам беряпмиз. Битта мураккаб масала — бу хавфсизлик масаласи. Лекин бунинг ҳам йўлини топиб, яқин орада уларни қайтаришга ҳаракат қиламиз», — деди Абдулазиз Камилов.

ТИВ раҳбари ўз вақтида Сурия, Ироқ ва Афғонистон каби давлатлардан Ўзбекистон фуқаролари эвакуация қилинганини эслаб, Украинадан эвакуация қилиш жараёни ҳам улардан енгил бўлмаганини таъкидлади.

«Газета.uz»да реклама

«Нега деганда, Сурияда асосий муаммо шундан иборат бўлдики, давлат бўлиниб кетгани учун бир минтақадан иккинчи минтақага ўтишда ҳар бир минтақада ўзининг зўравонлик қилаётган хўжайинлари бор. Улар билан келишиш жуда қийин бўлди, лекин уларни ҳам омон-эсон олиб келдик. Лекин бу гал Украинада одамлар ўляпти, шунча ҳарбий кучлар ишлаяпти», — дея қайд этди у.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.