Украинадан эвакуация қилинган ўзбекистонликлар сони 5,5 минг нафардан ошди

Украинадан эвакуация қилинган ўзбекистонликлар сони 5,5 минг нафардан ошди

Польша орқали яна 254 нафар ўзбекистонлик, шу жумладан 69 нафар аёл, 37 нафар вояга етгаман шахс ва 14 нафар чақалоқ Украинадан ватанга қайтарилди. 28 февралдан бери эвакуация қилинганларнинг умумий сони 5634 нафарга етди.

Украинадан эвакуация қилинган ўзбекистонликларнинг сони 5,5 минг нафардан ошди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон ТИВ.

11 март куни Украинадан Польшанинг Катовице аэропорти орқали яна 254 нафар Ўзбекистон фуқароси Ўзбекистонга олиб келинди. Улар орасида 69 нафар аёл, 37 нафар вояга етгаман шахс ва 14 нафар чақалоқ бўлган.

28 февралдан 11 мартга қадар 25 та авиарейс ташкиллаштирилди ҳамда ҳарбий ҳаракатлар кечаётган ҳудудлардан 5 634 нафар ўзбекистонликлар қайтарилди.

Аввалроқ, Украинани тарк этган 98 нафар Ўзбекистон фуқароси Бухарест (Руминия) аэропорти орқали Молдовадан эвакуация қилингани ҳақида ёзгандик.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.