Заводда сўнгги икки йилда Евро 4,5 тоифасидаги дизель ёқилғиси, Аи 95 QuWatt бензини, Ўзбекистон ва Бухоро НҚИЗ тарихида илк маротаба АИ 98 русумли юқори октанли автомобил бензин ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.
Тантанали тадбирга ташриф буюрган Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов ўтган давр ичида завод республика иқтисодиёти тармоқлари ва аҳолиси учун ўта зарур бўлган нефть маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш устида тинимсиз ишлар олиб бораётган “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва завод раҳбарияти, ишчи-ходимларига ўз миннатдорчилигини билдириб, самимий тилакларини изҳор этди.
Заводнинг сўнгги 5 йиллик фаолиятини таҳлил этадиган бўлсак, дастлаб, юқори октанли АИ 91, 92, 93, 95 русумли бензинлар, сўнгра экологик тоза ЭКО русумли дизель ёнилғиси ва ҳаво лайнерлари учун замонавий Жет А 1 русумли авиация ёнилғиси ишлаб чиқаришни йўлга қўйишга эришилганлигини кўриш мумкин. Жорий йил бошида Евро 4, 5 экологик тоифадаги дизель ёнилғиси ишлаб чиқаришнинг йўлга қўйилганлиги яна бир катта ютуқлардан биридир.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, корхонанинг барқарор ишлаши ва ривожланиши кўп жиҳатдан ходимларнинг профессионаллигига боғлиқ.
Шу сабаб ходимларининг малакасини ошириш учун доимий курслар ташкил этилиб, тажриба алмашиш учун йирик халқаро компанияларда юбориш йўлга қўйилган. Бу эса ўз самарасини заводнинг бугунги ютуқларида қўрсатмоқда. Завод тараққиётига ўз ҳиссаларини қўшган 90 нафар ишчи-ходим Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи ташкил топганининг 25 йиллик санаси муносабати билан тақдирланишди.
Улар Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги, «Ўзбекнефтгаз» АЖ, Касаба уюшмалари федерацияси ҳамда Бухоро вилояти ҳокимлиги томонидан медаллар билан тақдирланиб, эсдалик совғалар топширилди.
Сўнгги йилларда заводда тармоқлараро кооперация алоқаларини кенгайтириш бўйича эришилган муваффақиятларни ҳам қайд этмасликнинг иложи йўқ. Хусусан, “Квалитет Восток Гроуп” МЧЖ билан ҳамкорликда ЕВРО 4,5 дизель ёқилгиси учун мойловчи қўндирма, “Фарғонаазот” АЖ билан ҳамкорликда тринатрий фосфатнинг кимёвий реагент, “Штурвал” МЧЖ билан ҳамкорликда аминли тозалаш қурилмаси фаоллаштирилган кўмири ва ЎНА ва А воситаларининг ҳавосини қуритиш қурилмасида фойдаланиладиган силикагель импорт ўрни босилди.
2020-2021 йилларда «Янги маҳсулотлар» ишлаб чиқариш дастури доирасида ултра паст даражада олтингугурт сақлаган Евро 4,5 тоифасидаги дизель ёқилғиси, эксплуатацион хоссалари яхшиланган Аи 95 «QuWatt» маркасидаги янги автомобил бензини, техник суюқ кислород ва Ўзбекистон ва Бухоро НҚИЗ тарихида илк маротаба АИ 98 русумли юқори октанли автомобил бензин ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. 2022 йилда Евро 6 синфидаги дизель ёқилғисини ишлаб чиқариш ўзлаштирилди.
Бугунги кунда заводда модернизация ва реконструкция қилиш лойиҳаси доирасида мавжуд қувватларни қайта ишлаш чуқурлигини 79 фоиздан 95 фоизгача, оч тусли нефть маҳсулотларининг рентабеллигини 77 фоиздан 91 фоизгача ошириш ишлари жадал суръатларда амалга оширилмоқда.
Шундай улкан мақсадлар йўлида фидокорона хизмат кўрсатаётган ишчи-ходимлар учун ташкил этилган тадбирда эл ардоғидаги санъаткорлар томонидан гўзал қўшиқ ва рақслар ижро этилди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.