Украинадан яна 146 нафар ўзбекистонлик эвакуация қилинди

Украинадан яна 146 нафар ўзбекистонлик эвакуация қилинди

Чоршанба куни Украинадан яна 146 нафар ўзбекистонлик, шу жумладан, 42 нафар аёл, 12 нафар вояга етгаман бола ва 2 нафар чақалоқ Польша орқали олиб келинди. Эвакуация бошланган кундан то ҳозирга қадар 27 та авиарейс ёрдамида жами 6030 нафар фуқаро ватанга қайтарилди.

23 март куни Украинадан Польшанинг Катовице аэропорти орқали 146 нафар Ўзбекистон фуқароси олиб келинди. Бу ҳақда ТИВ расмий вакили Юсуп Кабулжанов хабар берди.

Эвакуация қилинганлар орасида 42 нафар аёл, 12 нафар вояга етгаман шахс ва 2 нафар чақалоқ бўлган.

Таъкидланишича, 28 февралдан 24 мартга қадар 27 та авиарейс ташкиллаштирилди ҳамда ҳарбий ҳаракатлар кечаётган ҳудудлардан 6030 нафар ватандошимиз қайтарилди.

Ўзбекистоннинг Украинадаги (вақтинча Львов шаҳрида жойлашган) ҳамда Польшадаги элчихоналари биргаликда ватандошлар билан доимий алоқада бўлиб, уларни эвакуация қилиш ишларини мувофиқлаштирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон фуқароларини Польша орқали Украинадан эвакуация қилиш жараёни ниҳоясига етганини маълум қилганди. «Бошқа давлатлар орасида Ўзбекистон Украинадан ўз фуқароларини биринчи бўлиб эвакуация қилди», — деганди Ўзбекистоннинг Польшадаги элчиси Баҳром Бобоев.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.