Олимжон Мирзаев маданият вазири ўринбосари лавозимидан озод қилинди

Олимжон Мирзаев маданият вазири ўринбосари лавозимидан озод қилинди

Маданият вазири ўринбосари Олимжон Мирзаев бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилди. Унинг ўрнини бунга қадар Вазирлар Маҳкамасида масъул ходим сифатида ишлаган Муроджон Мажидов эгаллади.

Маданият вазири ўринбосари Олимжон Намозович Мирзаев бошқа ишга ўтиши муносабати билан мазкур лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Нигоҳ канали хабар берди.

Олимжон Мирзаев 2020 йилнинг октябрь ойи охирларида «Киберхавфсизлик маркази» ДУК директори ўринбосари лавозимидан Маданият вазирлигига ўтганди.

Унинг ўрнини Муроджон Мажидов эгаллади. У бунга қадар Вазирлар Маҳкамасида масъул ходим сифатида фаолият юритиб келган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.