Қайд этилишича, 12 майда «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ ва «Барки Точик» ОАЖ ўртасида 2023 йил май-сентябрь ойларида жами 1 млрд 285 млн кВт соат ҳажмда электр энергиясини импорт қилиш бўйича шартнома имзоланди.
«Айни пайтда импорт амалиёти иккита 220 кВли юқори кучланишли ҳаво тармоқлари орқали амалга оширилмоқда. Шартномага асосан ёз ойларида электр энергияси ва сув ресурсларига эҳтиёж ортадиган давр учун импорт ҳажмларини 500 кВли тармоқлар орқали кўпайтириш ҳам назарда тутилган», — дейиади хабарда.
Республикада энергетика ва сув ресурслари мувозанатини сақлаш, истеъмолчиларини электр энергияси билан узлуксиз таъминланиш, шунингдек, куз-қиш мавсумига электр ускуна ва жиҳозларни сифатли тайёрлаш мақсадида, 2018 йилдан бошлаб Тожикистондан электр энергиясини импорт қилиш ишлари қайта йўлга қўйилган. Шундан сўнг:
Шундан сўнг 2021 йил май-сентябрь ойларида 1 млрд 143,6 млн кВт соат ҳажмда, 2022 йил апрель-сентябрь ойларида 823,2 млн кВт соат ҳажмда электр энергияси импорт қилинди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.