«Мен шифокорнинг ўғли бўлганимдан бутун умр ғурурланиб юраман» — Шавкат Мирзиёев

«Мен шифокорнинг ўғли бўлганимдан бутун умр ғурурланиб юраман» — Шавкат Мирзиёев

Президент 2022 йилда бюджетдан тиббиёт соҳасига ажратилган 24 трлн сўмга қўшимча 3,2 трлн сўм маблағ берилишини маълум қилди. У сўзи давомида шифокорларнинг меҳнатини юксак қадрлашини айтди. «Мен шифокорнинг ўғли бўлганимдан бутун умр ғурурланиб юраман», — деди Шавкат Мирзиёев.

Президент «очиқ мулоқот»га тайёргарлик жараёнида келиб тушган муаммоларнинг ечимлари ва таклифлар асосида қисқа муддатда қарорлар қабул қилинишини маълум қилди. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар берди.

Уларда барча таклиф ва ташаббуслар, шунингдек, бугун билдириладиган фикр-мулоҳазалар ҳам ўз аксини топади.

Бу мақсадлар учун, 2022 йилда бюджетдан соҳага ажратилган 24 триллион сўмга қўшимча 3,2 триллион сўм бериш бўйича ҳисоб-китоблар қилинган.

«Газета.uz»да реклама

Барчангиз тушунасиз, ҳозир дунёда содир бўлаётган мураккаб вазиятда, соғлиқни сақлаш тизими учун, бундай катта маблағларни излаб топиш, албатта осон бўлаётгани йўқ.

«Шахсан мен, президент сифатида, сизларнинг машаққатли меҳнатингизни юксак қадрлайман. Мен шифокорнинг ўғли бўлганимдан бутун умр ғурурланиб юраман», — деди Шавкат Мирзиёев.

«Биз, халқимиз саломатлиги учун, ҳар қанча маблағ ва куч-имконият сарфлашга тайёрмиз. Шахсан мен учун халқимиз саломатлиги, ҳамма нарсадан устун ва қадрли. Лекин тиббиёт соҳасига қаратилаётган эътибордан тўғри ва самарали фойдалана олаяпмизми? Мана шу савол мени кўп ўйлантиради. Бу савол сизларни ҳам қийнаши керак», — деди Шавкат Мирзиёев.

«Соҳа раҳбарлари ажратилаётган ҳар бир сўмнинг қадрига етиши, уларнинг самарасини барча одамларимиз ўз ҳаётида ҳис этиши лозим», — деди президент.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.