Шавкат Мирзиёев жойларда тиббиёт соҳаси вакилларига, айниқса, шошилинч ва тез тиббий ёрдам ходимларига нисбатан куч ишлатиш, тажовуз ҳолатларини танқид қилди. Президент бу ҳақда 18 март куни ўтказилган «Тиббиётдаги ислоҳотлар — инсон қадри учун» мавзусидаги очиқ мулоқотда айтиб ўтди.
«Шифокорга қўл кўтариш, уни сўкиб, ҳақорат қилиш бизнинг инсоф-диёнатли, оқ кўнгил, меҳр-оқибатли халқимизга муносибми? Бу бизга мутлақо ярашмайдиган ҳолатдир», — деди у.
Таъкидланишича, энди, тиббиёт ходимлари фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашган, уларнинг ишига тўсқинлик қилган ҳамда тажовуз кўрсатган кимсаларга нисбатан қонунчиликда алоҳида маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланади.
«Ўзбекистонда „Қонун — устувор, жазо — муқаррар“ эканини, ҳеч ким эсидан чиқармаслиги керак! Бугунги анжуманда яна битта муҳим масалани алоҳида айтмоқчиман. Таниқли олимлар ва халқаро экспертларни жалб қилиб, Соғлиқни сақлаш кодексини ишлаб чиқишнинг вақт-соати келди», — дея президент сўзларидан иқтибос келтирмоқда «Газета.uz» мухбири.
Кодексда қуйидагилар назарда тутилади:
Бундан ташқари, президент ҳалол ва виждонан ишлаётган шифокор ва ҳамшираларга 100 фоизгача ойлик устамалар тўлаб берилишини маълум қилди. Янги иш бошлаган ёш шифокорларга эса 1 млн сўмгача махсус ойлик устама тўлаш тартиби жорий этилади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.