Тартиб қоидаларни бузиб, белгиланган ҳудудни тарк этган маҳкум Тошкентдан тутиб келинган. Аммо, у орадан икки кун ўтиб, ҳибсхонада вафот этган.
Бугун, 8 ноябрь куни соат 02:56 ларда маҳкум Н.Р. ўзини ёмон ҳис қилганлиги учун у билан бирга сақланаётган С.Ю. назоратчи ходимларни ёрдамга чақирган. Ҳибсхона ходимлари, муассасага ўрнатилган кузатув камераси орқали ҳолатни кўриб, зудлик билан тез-тиббий ёрдамга мурожаат қилишган. Муассасага етиб келган тиббиёт ходимлари соат 03:16 да маҳкумнинг ўлимини қайд этишган.
Қўқон туманлараро суд-тиббий экспертиза бўлимининг дастлабки ташхисига кўра марҳум Р.Н.нинг ўлимига “юракни сурункали ишемик касаллиги, юрак тож қон-томирларининг ўткир етишмовчилиги” сабаб бўлган. Марҳумнинг баданида тан жароҳатлари аниқланмаган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.