Ҳисобот даврида ижтимоий харажатларни молиялаштириш учун давлат бюджетидан 24,1 триллион сўм ёки умумий харажатларнинг 48,0 фоизи йўналтирилди. Жами харажатларнинг 19,3 триллион сўми (80,1 фоизи) ижтимоий соҳа ва аҳолини қўллаб-қувватлашга, 4,5 триллион сўми (18,9 фоизи) бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ўтказмаларга ва 239,0 миллиард сўми (1,0 фоизи) уй-жой қуриш дастурларига тўғри келди.
Умуман олганда, 2023-йилнинг саккиз ойида Ўзбекистон давлат бюджети тақчиллиги деярли 40 триллион сўмга етди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.