Аёллар ўртасидаги жамоавий сабля дастурида иштирок этган юртимиз вакиллари ярим финалда Жанубий Корея терма жамоасига имкониятни бой беришди ва бронза медаллари билан тақдирланишди. Мусобақада Зайнаб Дайибекова, Гулистан Пердиебаева, Фернанда Эррера ҳамда Аяқўз Жумамуратова юртимиз шарафини ҳимоя қилишди.
Қайд этиш жоиз, мусобақа давомида Осиё қиличбозлик конфедерацияси томонидан 2024/2025 йилги мавсум лауреатлари ҳам тақдирланишди. Унда ҳамюртимиз Дилором Турдиқулова шпага дастурида энг яхши ҳакам деб топилди.
Манба: olympic.uz
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.