Қонунчиликка мувофиқ, янги тизим коррупциянинг олдини олишга қаратилган кластер иштирокчилари ўртасида тезкор маълумот алмашинувини таъминлайди.
Шунингдек, давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот тизимларини мазкур дастурий комплекс билан интеграция қилиш орқали Коррупцияга қарши курашиш агентияти фаолиятини ахборот жиҳатдан қўллаб-қувватлаш имконияти яратилади.
Лойиҳа доирасида «E-Комплаенс» модулини ишга тушириш ҳам кўзда тутилган. Унинг ёрдамида коррупцияга қарши ички назорат бўлинмалари фаолияти тўлиқ рақамлаштирилади.
Мутасаддиларнинг таъкидлашича, мазкур тизим давлат идораларида шаффофликни ошириш, хавф-хатарларни эрта аниқлаш ва коррупцияга қарши ички назорат самарадорлигини кучайтиришга хизмат қилади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.