«Humans» ишида дастурий маҳсулот тақдири муҳокама қилинмоқда

«Humans» ишида дастурий маҳсулот тақдири муҳокама қилинмоқда

19 июнь куни бўлиб ўтган навбатдаги суд мажлисида «Humans» компаниясига оид иқтисодий низо муҳокамаси давом эттирилди.

Низо марказида инвестор маблағлари ҳисобига яратилган дастурий маҳсулот масаласи турибди. Суд жараёнида мазкур маҳсулот компания балансида мавжуд эмаслиги маълум қилинган. Шу билан бирга, даъвогар томон унинг хорижда фойдаланилаётганини таъкидламоқда.

Инвесторлар вакиллари қайд этишича, аввалроқ компания раҳбари Владимир Добринин инвестор М.Сидановга тақдим этган ҳисоботларда ушбу дастурий маҳсулот компания балансида акс эттирилгани кўрсатилган.

Айни пайтда ушбу иш бўйича суд муҳокамалари давом этмоқда. Томонлар компания активлари ва инвестор маблағлари ҳисобига яратилган маҳсулотнинг ҳуқуқий мақоми юзасидан ўз далилларини келтирмоқда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.