ЖЧ — 2026: Бразилия Шотландияни йирик ҳисобда мағлуб этди

ЖЧ-2026: Бразилия Шотландияни йирик ҳисобда мағлуб этди


Жаҳон чемпионати–2026нинг “С” гуруҳида Бразилия терма жамоаси Шотландия устидан ишончли ғалабага эришди. Учрашув 3:0 ҳисобида якунланди.

Бразилияликлар сафида Винисиус Жуниор дубль муаллифига айланди. Яна бир голни Матеус Кунья ўз ҳисобига ёздириб қўйди. Жанубий америкаликлар ўйин давомида ташаббусни тўлиқ ўз қўлларида ушлаб турди ва рақибига имконият қолдирмади.

Учрашувнинг эътиборга молик жиҳатларидан бири Неймарнинг майдонга қайтиши бўлди. Бразилия терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурар 76-дақиқада захирадан майдонга туширилди. У миллий жамоа сафидаги сўнгги ўйинини 2023 йил октябрь ойида ўтказган эди.

Ушбу ғалаба орқали Бразилия терма жамоаси қўшимча кўрсаткичлар бўйича Марокашни ортда қолдириб, гуруҳда биринчи ўринни эгаллади. Ҳар икки жамоа ҳам плей-офф босқичига чиқиш вазифасини муваффақиятли ҳал қилди.

Шотландия терма жамоаси эса мағлубиятга қарамай, кейинги босқичга чиқиш учун назарий имкониятларини сақлаб қолмоқда. Ҳаити терма жамоаси эса турнир билан хайрлашди.

Гуруҳдаги натижалар яна бир муҳим масалага ойдинлик киритди. Босния ва Герцеговина терма жамоаси ҳам плей-офф йўлланмасини расман қўлга киритди. Бу жамоа жаҳон чемпионатининг ҳал қилувчи босқичида иштирок этадиган терма жамоалар қаторидан жой олди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.