«Космонавтлар» метро бекати ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилди

«Космонавтлар» метро бекати ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилди

Тошкент метрополитенининг «Космонавтлар» бекати ЮНЕСКО Бутунжаҳон мероси қўмитасининг 48-сессияси қарори билан «Тошкент модернистик меъморчилиги» номинацияси таркибида Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилди.

Ушбу қарор Тошкентнинг модернистик меъморий меросини халқаро даражада эътироф этиш йўлидаги муҳим қадам сифатида баҳоланмоқда.

Мутахассислар таъкидлашича, «Космонавтлар» метро бекати нафақат пойтахт метрополитенининг ўзига хос меъморий иншоотларидан бири, балки Ўзбекистонда коинотни ўзлаштириш ғояси ва илмий тараққиётга бўлган қизиқишни акс эттирувчи рамзий объект ҳам ҳисобланади.

Хусусан, бекатнинг ички безаги, бадиий композициялари ва дизайн ечимлари космонавтика мавзусига бағишланган бўлиб, у Тошкент модернизмининг энг ёрқин намуналаридан бири сифатида эътироф этилади.

Қайд этилишича, мазкур объектнинг ЮНЕСКО Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилиши унинг тарихий ва маданий қийматини асраш, келажак авлодлар учун сақлаб қолиш ҳамда Ўзбекистоннинг замонавий меъморий меросини халқаро миқёсда кенг тарғиб этишга хизмат қилади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.