Шавкат Мирзиёев Эммануэль Макронни президентлик сайловидаги ғалабаси билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Эммануэль Макронни президентлик сайловидаги ғалабаси билан табриклади

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Франция президенти Эммануэль Макронни мамлакатда бўлиб ўтган президентлик сайловидаги ғалабаси билан табриклади.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Франция президенти Эммануэль Макронни ушбу мамлакатда бўлиб ўтган президентлик сайловида ғалаба қозонгани билан табриклади. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

«Аминманки, давлатларимиз ўртасидаги ўзаро ҳурмат ва ишонч руҳидаги узоқ муддатли ҳамкорлик муносабатлари биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиз ва интилишларимиз орқали халқларимиз фаровонлиги йўлида изчил ривожланиб бораверади», — дейилади табрик мактубида.

Эслатиб ўтамиз, Франциянинг амалдаги президенти Эммануэль Макрон мамлакатда бўлиб ўтган президентлик сайловининг иккинчи турида 58,55% овоз билан ғалаба қозонди. Унинг рақиби Марин Ле Пен 41,45% овоз тўплади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.