Ишчи ташриф давомида вазирлар туннеллар, кўприклар ва бошқа инфратузилма объектларидаги қурилиш ишлари билан танишади. Шунингдек, лойиҳани амалга ошириш суръати, олдинда турган вазифалар ҳамда қурилишни ўз вақтида ва сифатли якунлаш чора-тадбирлари муҳокама қилинади.
Хитой — Қирғизистон — Ўзбекистон темир йўли минтақадаги энг йирик инфратузилма лойиҳаларидан бири ҳисобланади. Янги темир йўл уч давлат ўртасидаги транспорт алоқаларини мустаҳкамлаши, минтақа транзит салоҳиятини ошириши ҳамда янги халқаро транспорт йўлагининг муҳим қисмига айланиши кутилмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.