Марказий банк асосий ставкани 14 фоиз даражасида сақлаб қолди

Марказий банк асосий ставкани 14 фоиз даражасида сақлаб қолди

Ўзбекистон Марказий банки асосий ставкани ўзгаришсиз қолдириб, уни 14 фоиз даражасида сақлаш тўғрисида қарор қабул қилди.

Марказий банк маълумотига кўра, 2026 йил июнь ойида йиллик умумий инфляция 6,4 фоизга етди. Базавий инфляция эса 5,7 фоиз даражасида барқарор сақланиб қолди.

Шунингдек, йил якуни бўйича умумий инфляция 6,5 фоиз атрофида бўлиши прогноз қилинмоқда. Мамлакат иқтисодиётининг ўсиш суръати бўйича прогноз ҳам ўзгаришсиз қолдирилиб, 7,5–8 фоиз даражасида баҳоланмоқда.

Қайд этилишича, жорий йилнинг июнь ойида энергия ресурслари ва кўмир нархларининг ошиши умумий инфляция суръатларининг қисқа муддатли ўсишига таъсир кўрсатган.

Марказий банк келгусида ҳам пул-кредит сиёсати инфляцияни 5 фоизлик мақсадли даражага тушириш, макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш ҳамда аҳолининг харид қобилиятини сақлаб қолишга қаратилганини таъкидлади.

Асосий ставка масаласи бўйича навбатдаги йиғилиш 2026 йил 16 сентябрь кунига белгиланган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.