Таъкидланишича, мазкур кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 10,7 триллион сўмга кўпдир. Ундирилган маблағларнинг 25,6 триллион сўми давлат фойдасига, 9,7 триллион сўми тадбиркорлик ва бошқа субъектлар манфаатларига, 1 триллион сўмдан ортиқ қисми эса фуқаролар фойдасига йўналтирилди.
Шунингдек, 1,3 миллионта ижро ҳужжати ахборот-коммуникация технологиялари орқали соддалаштирилган тартибда ижро этилди.
Брифингда ижтимоий аҳамиятга эга ижро ҳужжатлари бўйича ҳам муҳим натижалар қайд этилди. Жумладан, 2 триллион сўм алимент маблағи ундирилди, 346 нафар фуқарога Алимент тўловлари жамғармаси ҳисобидан 18,6 миллиард сўм тўлаб берилди.
Манзилли ишлар натижасида 13,4 минг нафар фуқаро ишга жойлаштирилди, 7,1 мингдан ортиқ оила яраштирилди. Шунингдек, ноқонуний равишда ишдан бўшатилган 344 нафар фуқаро ўз ишига тикланиб, улар фойдасига 15,2 миллиард сўм иш ҳақи ундириб берилди.
Бюро фаолиятини рақамлаштириш ишлари ҳам изчил давом этмоқда. Ҳозирги кунда 36 та ижро ҳаракатининг 22 таси, шунингдек, қабул қилинган 53 миллион қарорнинг 73 фоизи инсон омилисисиз автоматик тарзда амалга оширилмоқда.
Маълум қилинишича, рақамлаштириш натижасида бир нафар давлат ижрочисининг ойлик меҳнат унумдорлиги 2021 йилдаги 113 тадан 338 тагача етган бўлиб, бу кўрсаткич қарийб уч баробарга ошган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.