Экология миллий қўмитаси маълум қилишича, янги электрон геоахборот базаси экологик маълумотларни ягона рақамли тизимга жамлаш, мамлакатнинг табиий меросини ўрганиш, мониторинг қилиш ва муҳофаза этиш учун асос бўлиб хизмат қилади.
ECODATA платформасининг асосий афзалликларидан бири маълумотларни бевосита дала шароитида йиғиш имкониятидир. Мобил модул орқали мутахассислар кузатувлар ва табиий объектлар ҳақидаги маълумотларни GPS координаталари ҳамда фотосуратлар билан бирга тизимга киритишлари мумкин.
Янги тизимнинг жорий этилиши экологик мониторинг самарадорлигини ошириш, шунингдек, Ўзбекистонда био хилма-хилликни муҳофаза қилиш ишларини янада такомиллаштиришга хизмат қилиши кутилмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.