Тошкент шаҳрида ҳам кам булутли, ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Кечаси ҳаво ҳарорати 23–25°, кундузи эса 37–39°гача кўтарилади. Шарқий шамол тезлиги секундига 3–8 метрни ташкил этади.
Энг иссиқ об-ҳаво Бухоро, Навоий, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида кузатилиб, кундузи ҳаво ҳарорати 43°гача етади. Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида эса ҳарорат 42°гача кўтарилади. Айрим жойларда шарқий шамол тезлиги секундига 13–18 метргача кучайиши ва чанг-тўзон кузатилиши мумкин.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида кундузи ҳаво 36–41°гача исийди. Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳам ҳаво ҳарорати 36–41° атрофида бўлади. Бу ҳудудларда кучсиз шарқий шамол эсади.
Тоғли ҳудудларда ҳам ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ҳаво ҳарорати 15–20°, кундузи эса 28–33° бўлади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.