АҚШда Дональд Трамп тасвири туширилган хотира паспортлари берилади

АҚШда Дональд Трамп тасвири туширилган хотира паспортлари берилади

8 августдан АҚШда мамлакат мустақиллигининг 250 йиллиги муносабати билан чиқарилган чекланган сондаги Patriot Passport хотира паспортларини олиш учун аризалар қабул қилиниши бошланади.

АҚШ Давлат департаменти маълум қилишича, юқори талаб туфайли қўшимча 250 минг дона бундай паспорт тайёрланади. Янги паспортлар барча стандарт хавфсизлик талабларига жавоб беради ва халқаро сафарлар учун тўлиқ амал қилади.

Юбилей нашрининг асосий хусусияти ички саҳифаларининг янгиланган дизайни ҳисобланади. Саҳифалардан бирида АҚШ президенти Дональд Трампнинг Мустақиллик декларацияси матни ва Америка байроғи фонидаги портрети ҳамда унинг имзоси жойлаштирилган. Яна бир саҳифада эса Мустақиллик декларациясини имзолаш жараёни акс эттирилган.

Давлат департаменти маълумотига кўра, хотира паспортлари 8 августдан бошлаб АҚШнинг бир қатор шаҳарларида ўтказиладиган махсус паспорт расмийлаштириш тадбирлари доирасида тақдим этилади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.