Давлат раҳбарлари бу ерда барпо этилган замонавий спорт ва туристик инфратузилма билан танишди. Янги мажмуа гольфни оммалаштириш ва спорт туризмини ривожлантиришга хизмат қилиши кутилмоқда.
«Ишонаманки, яқин келажакда ушбу гольф-клуб халқаро турнирларни ўтказиш бўйича энг нуфузли марказлардан бирига айланади ва Қирғизистонни жаҳон гольф харитасида танитишга муносиб ҳисса қўшади», — деди маросимда Қирғизистон президенти Садир Жапаров.
Тадбир якунида президентлар рамзий биринчи зарбани бериб, гольф-резортнинг расман очилганини эълон қилди.
Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Қирғизистонда бўлиб турибди. Шу куни у Қирғизистон президенти Садир Жапаров билан музокаралар ўтказди. Учрашув якунлари бўйича икки мамлакат ўртасида Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартнома имзоланди.




© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.