«Нима бало? Гап-сўз, бутун шаҳар, бутун ОАВ гапириб ётибди. Ким нима қурмоқчи бу ерда?» — деб сўради Саида Мирзиёева.
Президент администрациясининг Жамоат хавфсизлиги ва қонун устуворлиги бўйича департаменти бошлиғининг биринчи ўринбосари Азиз Азимов аниқлик киритди: «Хусусий тадбиркор инвестиция киритаман деб мана бу ҳолатга олиб келган. 2023 йилда яна ўраяпти мана бу „забор“ билан. Ўраб туриб маҳалла биносини бузяпти. Мана бу майдончани ҳам бузиб ташлаяпти. Ана у тарафида болалар майдончаси бўлган бизда. Ўртада фаввора бўлган».

Анвар Ўрмоновга юзланиб, у шундай деди: «Сиз шаҳар прокурорисиз. Қаранг бу масалаларга. Ким қарайди, сизлар қарамасаларинг? Бу нима деган гап? Бу жиноят-ку бу. Халқ кимдан норози бўлади? Бу ҳаммаси, бу атрофдаги нечта одам бу ерда яшайди?»
Пойтахт прокурори жавоб берди: «Шуғулланамиз, Саида Шавкатовна, жиноят иши қўзғатилган. Биз хабар топганимиз заҳоти…»
«Следи за этим (шуни назорат қил — таҳр.)», — деди Саида Мирзиёева Азиз Азимовга.
«Ана энди қаранг, мен сизга шу топшириқни бердим. Бутун шаҳарда хатлов қилинг. Халққа қайтариб беринг буни. Бу халқники-ку! Ҳеч ким, ҳеч қанақа таниш-билиш бўлмасин. Кузатинг. Буларнинг орқасидан барибир ҳам қанақадир кучлар бор-да, йигитлар. Понимаешь? „Простой“ одамлар бу ишни қила олмайди. Ғўддайган, ўзидан кетган „блатнойлар“ бу ишни қилади», — деди ПА раҳбари.
«Показательно накажем (Бошқаларга ибрат бўлиши учун жазолаймиз — таҳр.)», — деди прокурор.
«Ҳозир айтганингиздек, жавобгар қилиб, қонуний чора кўриб, ҳамма заборини олдириб ташлаймиз. Текислаб, бу ерга болалар майдончасини тиклаб, одамларга жойини қайтариб берамиз», — деди Азиз Азимов.

«Тўппа-тўғри, у бор, дизайн коди», — деб жавоб қилди пойтахт ҳокимининг қурилиш, тўсиқларсиз муҳит яратиш, коммуникацияларни ривожлантириш, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Бахтиёр Раҳмонов.
«Мен кўриб турибман сизларнинг дизайн кодларингни, шарманда, ҳамма жой гул босиб кетган», — дея эътироз билдирди ПА раҳбари.
«Мен айтгандек, на „блатной“ қолади, на ўзидан кетган қолади. Жазо муқаррар. Раҳбаримиз гапирган гап. Ҳамма тенг, понятно? Сизлар қараб беринглар. Бўптими?», — деди у.
«Сизга ишоняпман. Сиз ҳам ўзингизни кўрсатинг», — деди у прокуратура вакилларига.
Раҳмоновга мурожаат қилиб, қўшиб қўйди: «Сиз эҳтиёт бўлинг, дизайн код ва ҳоказолар. Ҳокимга етказинг, мана бунақа шарманда қилмасин».
«Хўп бўлади. Хўп бўлади», — деб жавоб берди у.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.