Учтепа туманида соат 08:00 дан 17:00 гача «Давлатобод», «Кўкча Оқтепа», «Абдулла Қодирий», «Журжоний» ва «Нишаб Ариқ» маҳаллаларида, шунингдек, Садоий, Шула, Дилноз, Фақирий, Ҳамкор, Дадил, Оқтепа ва Жамшид кўчаларининг айрим ҳудудларида электр таъминоти ўчирилади.
Бектемир туманида эса соат 10:00 дан 18:00 гача «Забардаст» маҳалласида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади. Чеклов 260 та хонадон ва иккита улгуржи истеъмолчини қамраб олади.
Таъмирлаш ишлари якунланганидан сўнг электр энергияси ва газ таъминоти тўлиқ тикланади. Коммунал хизматлар аҳолидан юзага келган вақтинчалик ноқулайликлар учун узр сўради.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.